“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, бу май ойи боши учун кузатилган иқлим меъёридан сезиларли даражада юқоридир. Бундай ҳарорат ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.

8 майдан ҳароратнинг бироз пасайиши бошланади ва 9 май куни ҳарорат 27-32 даражани ташкил этади. Шу куни Қорақалпоғистон Республикаси бўйича баъзи жойларда, 9 майда марказий ва шарқий вилоятларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

5-7 майда шимолда ва чўл ҳудудларда , 8-9 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда шамол тезлиги 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 5-8 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан 33-36 даража, 7 майда 36-38 даража бўлади. 9 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат 27-30 даражагача пасаяди.