Вилоят ИИБнинг хабар беришича, ҳолат шу йилнинг 19 июнь куни соат 12:20ларда Қўрғонтепа тумани, Хуробод маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-138 автомобиль йўлининг 42-километрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1980 йилда туғилган Ш.О. ўзининг “BYD Song plus” русумли транспорт воситасида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Транспорт воситаси техник шикастланган.