19 мартда республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида
айрим жойларда ёмғир ёғади. 20-мартда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Бу даврда ҳаво ҳарорати асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 даража илиқ, ёмғир пайтида 13-15 даража илиқ бўлади.
Тошкентда: 16-18 ва 20 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
19 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ, 19-мартда 14-17 даража илиқ бўлади.