Хусусан, Ш.Рашидов тумани, “Оқтош ота” МФЙда кўп қаватли уйлар қураётган “АГРОМИР БУИЛДИНГС” МЧЖга қарашли қурилиш обектида 400 кВА қувватли трансформатор пункти шартнома расмийлаштирмасдан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.

Натижада 330,5 минг кВт-соат миқдордаги ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 148,7 млн сўм қайта-ҳисоб амалга оширилди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 1700 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.