Америка аэропортларида ноқулай об-ҳаво туфайли мингдан ортиқ авиарейслар бекор қилинди, беш мингга яқин авиарейс кечиктирилди.
Дам олиш кунлари Мексикага тўфон ёпирилди. Мексиканинг Санта-Росалия шаҳрида сув тошқини автомобилни ағдариб юбориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бўрон оқибатларини бартараф этиш учун ҳарбийлар жалб қилинди.
Метеорологларнинг башоратига кўра, “Хилари” тўфони энди Невада штатига ёпирилади. Икки штат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилди, деб хабар беради mir24.tv.