Суҳбат асносида унга уюшманинг таржима кенгаши, “Жаҳон адабиёти” журнали фаолияти, серб адабиётидан ўзбек тилига таржима қилинган асарлар ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, уюшмада чоп этилган китоблар, серб ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Иво Андрич қаламига мансуб машҳур “Дрина кўприги” романи таржимаси чоп этилаётган “Жаҳон адабиёти” журнали совға қилинди.
Гордана Песакович Белградга қайтгач, Ўзбекистон, Тошкентдаги Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси фаолияти, уюшманинг Халқаро бўлимидаги учрашув ҳақида мақола ёзиб, Белград газетасида эълон қилди.