Компания бу билан АҚШ Конгрессидан бу муддатда ушбу технологиядан фойдаланиш этикаси бўйича қатъий қарорлар қабул қилишни талаб этмоқда.
Reutersнинг қайд этишича, “бу қарор Amazon ва фуқаро эркинлиги билан курашувчи тарафдорларининг икки йиллик ҳаракатларининг кулминацион нуқтаси бўлди”.
The Wall Street Journalнинг ёзишича, юзни аниқлаш тизими аввалдан афроамерикаликлар ва бошқа этник озчиликлар расмларини нотўғри аниқлаши мумкинлиги айтилиб, “ирқий тарафкашлик”да айблаб келинган. Сўнгги ҳафталарда эса бу масала турли мамлакатларда ирқчилик ва полициянинг шавқатсизлигига қарши норозилик намойиши туфайли долзарб тус олди.
Маълумотларга кўра, 2016 йилда 650 нафар жиноятчи, қочоқ ва бедарак йўқолган шахсни топишда бу тизим жуда қўл келган.