Мазкур ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг мансабдор шахслар томонидан ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш моддалари билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 31 январь куни савдо мажмуасининг иккинчи қаватида юз берган ёнғин 800 квадрат метр майдонга зарар етказган бўлиб, уни бартараф этишга 20 дан ортиқ махсус ва сув ташувчи техникалар жалб этилган эди.
Афсуски, кўнгилсиз ҳодисадан сўнг бино қолдиқлари орасидан уч ёшли қизалоқнинг жасади топилган. Ҳозирда мутасадди идоралар ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бермоқда.