Одатда кўршапалакларда кузатиладиган мазкур вирус инсонда турли оғир касалликлар —  мия яллиғланиши (энцефалит) ёки респиратор касалликлари юзага келишига олиб келиши мумкин.

Мазкур вирус одамга касалланган жониворларнинг сўлаги воситасида зарарланган меваларни истеъмол қилиш оқибатида юқади.  

Вирус жуда хавфли бўлиб, ҳозирча унга қарши вакцина ёки дорилар мавжуд эмас. Мазкур вирусни юқтириб олган одамларда ўлим хавфи 40-75 фоизга етади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Нипах (NiV)ни дунёдаги энг хавфли вируслар рўйхатига киритган. Мазкур вирус илк бор 2001 ва 2007 йилларда Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида ҳамда 2018 ва 2019 йилларда эса Керала штатида аниқланган эди.