Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 20 йил ичида экстремал об-ҳавонинг зарари соатига 16 миллион долларни ташкил этган.
2000 йилдан 2019 йилгача дунёнинг барча мамлакатлари иқлим ўзгариши сабабли ўртача 140 миллиард доллар йўқотган. Мазкур миқдор йилга қараб 60 дан 230 миллиардгача ўзгаради. Энг катта зарар 2003 йилда – Европа ғайритабиий иссиқлик тўлқинидан азият чеккан, шунингдек, 2010 йилда Россияда жазирама тўлқинлар ва Сомалида қаттиқ қурғоқчилик бўлганида юз берди. 2005 ва 2017 йилларда АҚШда юз берган бўрон катта талафотларга олиб келди. 2022 йил учун зарар миқдори 280 миллиард долларга етди.
Харажатларнинг учдан икки қисми ҳалок бўлганлар учун, қолган қисми эса мол-мулк борасида кўрилган зарар учун тўланган. Иқлим харажатларининг учдан икки қисми бўронлар билан боғлиқ бўлиб, иссиқлик тўлқинлари зарарнинг 16 фоизини, сув тошқини ва қурғоқчилик эса 10 фоизини ташкил қилади.
Тадқиқотчиларининг қайд этишича, етказилган зарар миқдори борасидаги тақдим этган кўрсаткичлар реал вазият билан солиштирганда янада паст бўлиши мумкин, чунки камбағал мамлакатлар тўғрисида етарли маълумотлар йўқ эди. Бундан ташқари, ҳосилдорликнинг пасайиши ва денгиз сатҳининг кўтарилиши оқибатлари билан боғлиқ йўқотишлар ҳисобга олинмаган, деб хабар беради mir24.tv.