Иқлим ўзгариши ва экстремал об-ҳаво ўртасидаги муносабатни ўрганувчи World Weather Attribution гуруҳи тадқиқотчилари ана шундай хулосага келди.
Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий яримшарда бундай қурғоқчилик ҳар 400 йилда бир марта содир бўлиши керак, аммо иқлимнинг антропоген ўзгариши туфайли улар 20 йилда бир марта такрорланади. Табиий офат йирик дарёларнинг қуриб кетишига, экинларнинг нобуд бўлишига олиб келди, ўрмон ёнғинларини юзага келтирди ва сувдаги ҳайвонлар ва ўсимликларга таъсир кўрсатмоқда. Хитойда сўнгги 60 йилдаги энг қуруқ ёз қайд этилди ва Янцзи дарёсининг кенглиги деярли ярмига қисқарди.
Олимлар тропик зоналардан ташқари барча ҳудудларда об-ҳаво ва тупроқ намлиги ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, сўнгги бир неча ой ичида иқлим ўзгариши тупроқ намлигини сезиларли даражада йўқолиши эҳтимолини оширган. Цельсий шкаласи бўйича қўшимча 0,8 даража иссиқлик билан бу турдаги қурғоқчилик Ғарбий, Марказий Европада ҳар 10 йилда бир марта, Шимолий ярим шарнинг барча ҳудудида эса ҳар йили содир бўлади, дейилади lenta.ru сайтида.