"InnoWeek.Uz-2022" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этилган кўргазмада ушбу маҳсулот намойиш этилмоқда. 

— Маҳсулотимизнинг номи WPC деб номланади. Буни ишлаб чиқариш учун Кореянинг "CelleFAB" компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Келес туманида завод қурилди. Маҳсулотнинг сотуви келгуси йилнинг бошига қадар йўлга қўйилади. Унинг афзаллиги шундаки, ўтда ёнмайди, сувни шимиб олмайди. Шу сабабли ҳам маҳсулотимиздан бассейнларда, биноларнинг ташқи фасадида, эшиклар ясашда ишлатилмоқда. Композицион материалимизни бу каби ҳолатга келтириш учун ғўзапоя ва полимер аралашмасидан фойдаланилади. Шу сабабли ҳам нисбатан ҳамёнбоп бўлиши кутилмоқда. Шунингдек бизда  уйларнинг ички деворларида фойдаланиладиган материаллар ҳам мавжуд, — дейди Садриддин Жамолиддинов.