Ҳикояни ўзбек адабиётининг Туркиядаги толмас тағриботчиси, Анқара Ҳожи Байрам Вали университети доценти Вали Саваш Елўқ (Veli Savaş Yelok) таржима қилган.

У ўзбек адабий жамоатчилигига Эркин Воҳидов ижоди бўйича тадқиқотлари билан яхши таниш. Вали Саваш Шукур Холмирзаевнинг “От эгаси”, Қамчибек Кенжанинг “Ов”, Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Дашту далаларда”, Тоғай Муроднинг “Эр-хотин”, Хайриддин Султоновнинг “Бунчалар ширинсан, эй аччиқ ҳаёт!”, Назар Эшонқулнинг "Баҳовиддиннинг ити", Луқмон Бўрихоннинг “Алдоқчи тунлар” каби ҳикояларини ҳам турк тилига таржима қилган.

“Қардош қаламлар” журналининг 2020 йил 9-сонида Нурилла Чорининг "Бўрон тинган кеча" деган яна бир ҳикояси ҳам чоп этилган эди.