Турнир икки – чалленгер ва мастер гуруҳга бўлинган. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабарига кўра, биринчи гуруҳда 14 нафар шахматчи ўртасида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров иштирок этмоқда. Иккинчи гуруҳда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Фабиано Каруана, Уесли Со ва бошқа кўплаб шахматчилар қаторида Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.
Турнир давра тизимида 14 турдан иборат бўлгани ҳолда 29 январга қадар давом этади.