Нурота туман ҳокимлигида тумандаги 28 та МФЙларга туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси, туман ҳокими У.Халилов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими раҳбари А.Муқимов томонидан уч мингдан зиёд мамлакатимизнинг етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган бадиий, сиёсий, болалар адабиётлари, илмий нашрлар, миллий ва жаҳон адабиётини ўзида жамлаган ҳар бир МФЙга 130 дан зиёд китоблар ва 1 тадан китоб жавонлари топширилди.
Шунингдек, Нурота туман марказидаги Нуронийлар маскани кутубхонасига ҳам 300 дона китоблар совға қилинди.
Ушбу китоблар Республика маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими томонидан тақдим қилинмоқда.