Италиянинг Триест шаҳридаги Халқаро генетик муҳандислик маркази (ICGEB) тадқиқотчиси Серена Заккинья бошчилигидаги гуруҳ юракнинг доимий ҳаракати саратон ҳужайралари ривожланишига тўсқинлик қилишини таклиф қилишди.

Тадқиқот давомида олимлар бир нечта сичқонларга иккинчи юракни кўчириб ўтказишди. Бу юрак қон билан таъминланган бўлса-да, у тўлиқ ура олмади ва насос вазифасини бажармади. Кейин ўсма ҳужайралари ҳайвонларнинг танасига киритилди.

Натижада, ура олмайдиган юрак ўсма ҳужайралари томонидан тўлиқ шикастланган, нормал ишлайдиган юрак эса саратон касаллигига чалинмаган.

Олимлар қўшимча тадқиқотлар ўтказдилар ва саратон ҳужайраларига энг кўп таъсир қилувчи омилни аниқладилар. Улар юрак тўқимасини ўстиришди ва ҳужайраларнинг босим ва чўзилишга реакциясини кузатишди. Маълум бўлишича, ўсмаларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий омил босимдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу кашфиёт келажакда саратон касаллигини даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишга йўл очиши мумкин. Бироқ, бу натижаларни амалда қўллаш имконияти ҳали тўлиқ аниқланмаган, деб хабар берди kazinform.