Ушбу романнинг Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганлигининг 30 йиллик юбилейи доирасида ҳамда Ўзбек тили байрами куни арафасида нашр этилганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Учинчи Ренессанс пойдеворини қураётган янги Ўзбекистонда миллий адабиёт ва маданиятни чуқур ўрганиш ва уни оммалаштиришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият берилмоқда. Шу маънода, ўзбек халқининг севимли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романини япон тилида нашр қилиниши бунинг ёрқин мисоли бўлди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Бунда қадимдан Буюк ипак йўли орқали боғланган икки мамлакат халқларининг тарихий алоқалари ҳамда муштарак маънавий қадриятлари мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Пиримқул Қодировнинг ушбу романи Японияда Ўзбекистон маданияти ва тарихи ҳақида япон ҳамжамиятининг тасаввурини янада бойишига хизмат қилади, икки халқ ўртасидаги дўстлик ришталари ва маданий алоқаларни изчил ривожлантиришга ў ҳисса бўлиб қўшилади.