Рочестер университетининг физика ва астрономия профессори Адам Франк сунъий интеллект ҳеч қачон инсон ижодкорлигини тўлиқ такрорлай олмаслигини таъкидлади. Олимнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект шунчаки инсон қўлидаги восита бўлиб қолмоқда. Астрофизик бу ҳақда Forbes журналидаги мақоласида ёзди, деб хабар берди korrespondent.net.

Франк замонавий сунъий интеллектнинг имкониятларидан ҳайратда эканлигини, аммо ҳеч бир тизим инсон тафаккурининг ўзига хослигини такрорлай олмаслигига ишончи комил эканлигини айтди.

Инсон ижодкорлигига мисол сифатида астрофизик япон мусиқий гуруҳи Atarashii Gakkoни мисол сифатида келтириб ўтди. Гуруҳ ўз ишларида панк-рок, ҳип-ҳоп, жазз ва замонавий хореографияни бирлаштиради. Франкнинг сўзларига кўра, бундай лойиҳаларни ноёб қиладиган нарса уларнинг ғоялари ва ижодий ёндашувининг ноанъанавийлигидир.

Олим сунъий интеллект фойдаланувчининг сўровини бажариши ва шунга ўхшаш контент яратиши мумкинлигини таъкидлади, аммо бу ғоянинг ўзи барибир инсон онгида пайдо бўлади.

Шу билан бирга, Франк сунъий интеллект инсоният учун янги имкониятлар очишини ва кўплаб соҳаларда кучли ёрдамчига айланиши мумкинлигини тан олди. Бироқ, у технология унумдорликни ошириш ниқоби остида тобора кўпроқ жорий этилаётганидан хавотирда.