"Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда «провокацияли постлар» жойлаштирган 261 кишини аниқлаган ва 37 кишини ҳибсга олган. Шу сабабли, ижтимоий тармоқларда ҳар қандай хабар ёки фикр билдиришда жуда эҳтиёт бўлишга чақирамиз", — дейилади хабарда.

Хавфсизликни таъминлаш учун қуйидагиларга амал қилиш сўралмоқда:

  • ҳар қандай норозилик намойишлари, митинглар ва оммавий йиғинлардан узоқроқ бўлиш;
  • одам гавжум жойларга бормаслик ва ҳаракатланиш йўналишингизни олдиндан режалаштириш;
  • ижтимоий тармоқларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш, провокацион хабарлар жойлаштирмаслик ва тарқатмаслик;
  • расмий хабарларга эътибор бериш ва вазият бўйича янгиликларни кузатиб бориш;
  • фавқулодда ҳолатларда Бош консулхона билан боғланиш (алоқа учун: +90 553 541 17 17).

«Сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим! Иложи борича эҳтиёт бўлинг ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг кўрсатмаларига риоя қилинг», — дея якунланади баёнот.