Кечада Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан битилган ғазалларга яратилган мақом асарларидан намуналар, ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар, мумтоз куй ва қўшиқ ҳамоҳанглигида  миллий рақслар ижро  этилди.

Шунингдек, адабий кечада  “Бобурнома”да келтирилган бир воқелик устозлар томонидан қайта ёдга олинди. Яъни 1527 йил октябрда Бобур яна хасталикка учрагач, умрининг охирлаб қолганини ҳис этади.

Шунда Бобур ўзи эътиқод қўйган Хожа Аҳрор Валийга ихлос билан унинг насрда битилган “Волидия” асарини шеърий таржима қилади. Бобурнинг моҳир таржимон сифатидаги қобилияти намоён бўлган 243 байтли бу асар катта ижодий илҳом билан жуда қисқа муддатда якунланган. Бобурнинг ўз эътирофича, таржима тугаши ҳамоноқ батамом соғайиб кетган.

Бу йилларда у “Бобурнома” фасллари устида ишлашни давом эттирди, янги-янги ғазал-рубоийлар яратди, ўз ибораси билан айтганда, “Ҳиндистонға келгали айтқон ашъорни” тартибга солиб, шунингдек, “Волидия” таржимасини, “Хатти Бобурий” билан битилган намуна ва қитъаларни Мовароуннаҳр ва Афғонистонга, Хумоюн, Хожа Калон, Ҳиндол ва бошқага юборди.

Ҳумоюн Мирзога аталган ижтимоий-ахлоқий масалаларни таҳлил этувчи машҳур мактуби ҳам Бобур ижодий фаолиятининг ёрқин қирраларидан бири бўлди.

Тадбир сўнгида мазкур мусиқа мактаби раҳбарияти томонидан бир гуруҳ исътедодли ўқитувчи ва ўқувчилар таълим олаётган санъат йўналиши бўйича эришган ютуқлари эътиборга олиниб, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.