Ушбу маблағлар ҳисобидан жами 181 та давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотида 61 142 нафар бемор давлат бюджети ҳисобидан бепул даволанди.

Хусусан, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида 26 303 нафар беморнинг даволаниши учун 351,6 миллиард сўм, бошқа республика тиббиёт муассасаларида 19 234 нафар беморга кўрсатилган тиббий хизматлар учун 228,8 миллиард сўм йўналтирилди.

Шунингдек, ҳудудий тиббиёт муассасаларида 8 774 нафар беморни даволашга 121,3 миллиард сўм, нодавлат тиббиёт ташкилотларида 6 831 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 184,6 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Таҳлилларга кўра, энг кўп беморлар кардиология ва кардиохирургия йўналишида даволанган. Муолажа олганлар сони бўйича тиббиёт ташкилотлари орасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази етакчилик қилди.

ССВ Матбуот хизмати.