Шунингдек, форум икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва ўсиш нуқталарини аниқлаш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилди.
Форум ишига параллель равишда қўшма корхоналар ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари чармсаноат соҳасида ҳам шиддат билан ривожланиб боряпти. Ўзаро муносабатларнинг динамик ўсиши натижасида Хитой капитали асосида мамлакатимизда янги қўшма корхоналар иш бошлаяпти. Экспорт ҳажми кенгайиб боряпти.
Жумладан, 2018-2022 йиллар кесимида олиб қарайдиган бўлсак мазкур вақт оралиғида Хитой капитали асосида умумий қиймати 243,5 миллион долларлик 53 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилган. Хусусан, тайёр чарм, пойабзал, таг чарм, чарм-атторлик буюмлари, спорт маҳсулотлари, кимёвий моддалар ишлаб чиқариш йўналишларида йирик қувватлар ишга туширилиб, маҳсулотларнинг кўп қисми экспортга йўналтирилди.
Айни соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида 2023-2025 йиллар учун соҳани ривожлантириш стратегиясига асосан ХХР билан умумий қиймати 520 миллион доллар бўлган 135 та лойиҳа амалга оширилади.
Экспорт йўналишида ҳам ўсишни кузатиш мумкин. 2022 йилда соҳа корхоналари томонидан Чин юртига 33,6 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 46,7 миллион долларга етиши кутиляпти. Таҳлилларга кўра 2024 йилда 60,3 миллион долларлик экспорт амалга оширилса, 2025 йилда бу ҳажм 87,1 миллион долларга етиши кутиляпти.
Сирдарёда бўлиб ўтган бизнес форум эса ушбу кўрсаткичларни янада ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилди.
“Сирдарё -Хитой” бизнес форуми: воқелик ва устуворликлар
Жорий йил 25 июнда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Тадбиркорлар ва ҳунармандлар” марказида “Сирдарё – Хитой” бизнес форуми бўлиб ўтди. Мазкур форум Президентимизнинг Хитой тажрибасига таянган ҳолда Сирдарёни “илғор инновациялар ҳудуди”га айлантириш бўйича илгари сурган ташаббусининг амалда бошланганини англатади.
Давлатимиз раҳбари Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
- Шерзодхон Қудратхўжа: биз судья ё имтиҳончи домла бўлмайлик!
- 1 июлдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади
- Озиш сири пaрҳездa эмaс: диетолог соғлом вaзн тaшлaшнинг энг муҳим қоидaлaрини тушунтирди
- Президентимиз “Навбаҳор” футбол клубининг академиясида бўлди
- Наманганни иқтисодий ва инфратузилмавий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- 2030 йилгача геология ва тоғ-кон саноатига 30 миллиард доллардан ортиқ инвестиция жалб қилиш мақсад қилинган