Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
23 апрель – чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин.
24-25 апрель кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.
Дам олиш кунлари кузатилган салқин ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда. Бугун кундузи республика бўйича ҳарорат +20...+25 даража, иш ҳафтасининг охирига келиб +25...+30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +31...+33 даражагача бўлади.
Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади, 24-25 апрелда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
21-22 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда бугун кечга томон ва эртага куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +21...+24 даража бўлади.
23-25 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +25...+28 даражагача кўтарилади.
Ҳарорат асосан кечалари +12...+15 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.