Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Яллама-терминал” божхона пунктига фуқаро бошқарувида кириб келган “MERCEDES BENZ SPRINTER” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситаси салон қисмида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган  24 дона “Jack Daniels” номли алкоголь маҳсулотлари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.