Хабарда айтилишича, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Сингапурда тамаки маҳсулотларини қиздирувчи қурилмалар (IQOS ва бошқалар) ҳамда электрон сигареталар (вейплар), айниқса, «К-подс» туридаги ва таркибида этомидат мавжуд бўлган вейпларга қарши янада қатъий қонунчилик чоралари кучга кирди.
Электрон сигареталар ва тамакини қиздирувчи қурилмалар Сингапурда вейплар ва шунга ўхшаш қурилмаларни олиб кириш, сотиш, сақлаш ва фойдаланиш мутлақо тақиқланади.
Уларни сақлаш ёки чекиш учун – 2 000 сингапур долларигача жарима, сотиш ёки олиб кириш учун – 10 000 сингапур долларигача жарима ва/ёки 6 ойгача қамоқ (такрорий ҳолларда – 20 000 сингапур долларигача ва/ёки 12 ойгача қамоқ) жазоси белгиланган.
Мазкур қонунбузарликни такрор қилган шахслар мажбурий реабилитация ва кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.
Шунингдек, «К-подс» туридаги вейплар гиёҳванд моддалар билан боғлиқ қурилма сифатида баҳоланади, этомидат эса расмий равишда С синфдаги гиёҳвандлик моддалар рўйхатига киритилган.
Сақлаш ёки истеъмол қилиш учун – мажбурий кузатув ва реабилитация дастури, такрорий ҳолларда жиноий жавобгарлик белгиланган.
Контрабанда учун – 3 йилдан — 20 йилгача қамоқ ва 5 тадан 15 тагача қамчин жазоси.
Сотиш ва тарқатиш учун – 2 йилдан — 10 йилгача қамоқ ва 2 тадан 5 тагача қамчин жазоси.
Мазкур қонун Сингапур фуқароларига ҳам, хорижликларга ҳам, шу жумладан, талабалар ва ишчи виза эгаларига ҳам бирдек татбиқ этилади.
Қонунбузилиши:
- озодликдан маҳрум этиш;
- катта миқдордаги жарималар;
- депортация ва мамлакатга қайта кириш ҳуқуқидан маҳрум этиш.
Ўзбекистон фуқароларига электрон сигареталар ёки шунга ўхшаш қурилмаларни Сингапурга олиб кириш ва улардан фойдаланишдан қатъий равишда воз кечиш тавсия этилди. Қонун-қоидаларга риоя қилиш – бу мамлакатда хавфсиз ва осуда бўлиб туришингизнинг кафолатидир.








