Биламизки, уй ичи газ жиҳозларига техник ва профилактик хизмат кўрсатилади.
Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 9-Май куни "эпика" "матиз"га урилиб ағдарилиб кетгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оилалар мавжуд.
“Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши учун вилоят марказига кириб келишдаги “Чаман” МФЙ ҳудудидан 64,6 гектар майдон танлаб олиниб, лойиҳа ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тезкор топшириқларига асосан Ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб бориб, Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашди.
15 май - Халқаро оила куни арафасида «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистонликлар оила тўғрисида: тасаввурлар ва устуворликлар» мавзусида телефон сўровини ўтказди.
Айни кунда ишидан мосуво бўлган ходимнинг аҳволини фақат унинг тақдирдоши, яъни иш ўрни қисқарган одам тушуниши мумкин. Бу борада ҳақ-ҳуқуқини билган инсон борки, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идораларга мурожаат қилиши тайин. Аммо шундай фуқаролар борки, андишага бориб ишдан кетиш чоғида бериладиган нафақаларга ҳам кўз тикмайди. Аслида эса бу нотўғри ва қонунга зиддир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли кейинги йилларда Ўзбекистоннинг туркий тилли давлатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалари йўлга қўйилди. Халқаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари, янги механизмлари жорий этилмоқда.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилган хайрия тадбирлари кўплаб оилаларни қўшимча даромад манбаи билан таъминлади.
Миришкор туман Юксалиш маҳалласида яшовчи Ҳайит Байрамова 114 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган.