«Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуида ўтказилган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бир қатор манфаатли келишувларга эришилди.
Халқаро кўргазманинг бизнес-анжуманида вилоятнинг улкан иқтисодий-инвестицион ва туристик салоҳияти, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ар-Риёд шаҳрида Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Жорий йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ХВЖ келишув моддаларининг IV-моддасига мувофиқ, 2022 йилдаги маслаҳатлашувлар учун Ўзбекистонда бўлиб турган Рон ван Роден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) делегацияси билан учрашув ўтказди.
“Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Тошкент шаҳрида ташкил этилган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Озарбайжоннинг “Товуз-Балтия” компанияси бош директори Наиг Мамедгасановнинг Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашуви ўтказилган эди.
Туркия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 306 тага ошган.
Жорий йил 22 мартда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одил Рено-Бассо ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу унинг Банк раҳбари сифатида Ўзбекистонга илк ташрифидир.
«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, халқаро молия институтлар тажрибасидан самарали фойдаланиш мақсадида Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация аъзолари Англиянинг Лондон шаҳрида бўлди.
Жорий йил 10 мартда Сенатда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Э.Гадоев ва Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари М.Парпиев Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасида ижтимоий барқарорлик ва интеграция амалиёти раҳбари Варалакшми Вемуру бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.