Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги финалига чиқди ва Номзодлар турнирига йўлланма қўлга киритди

    19 ёшли ўзбек шахматчиси Жавоҳир Синдоров FIDE Жаҳон кубоги–2025 ярим финалида тай-бекда ғалаба қозониб, мусобақанинг бош финалига чиқди. У шу билан бирга 2026 йилги Номзодлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

    FIDE Жаҳон кубоги–2025 мусобақасида ўзбекистонлик шахматчилар муваффақиятли иштирок этмоқда. Бошланғич босқичда юртимиз шарафини ҳимоя қилган 5 нафар спортчидан 3 нафари — Суяров Муҳаммадзоҳид, Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов мусобақани муддатидан олдин тарк этган эди.

    21–22 ноябрь кунлари ярим финал босқичида икки ҳамюртимиз — Нодирбек Якуббоев (2689 рейтинг, 37-ўрин) ва Жавоҳир Синдоров (2721 рейтинг, 25-ўрин) ўртасидаги икки партия 1:1 ҳисоби билан дурранг якунланганди. Шунингдек, Хитой вакили Вей И (2752 рейтинг, 11-ўрин) ҳамда россиялик Андрей Есипенко (2681 рейтинг, 41-ўрин) баҳси ҳам дурранг бўлган.

    23 ноябрь куни бўлиб ўтган тай-бек учрашувларида Жавоҳир Синдоров Нодирбек Якуббоевни 2,5:1,5 ҳисоби билан мағлуб этиб, Жаҳон кубоги–2025 мусобақасининг дастлабки финалчисига айланди.

    Бу юксак натижа туфайли 19 ёшли шахматчимиз 2026 йилда ўтказиладиган ФИДE Номзодлар турнирига ҳам йўлланма олди. У эндиликда жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб бориш имкониятига эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates