Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кореядан Ўзбекистонга юборилган жўнатмада психотроп моддалар яширилгани аниқланиб, тезкор тадбир давомида Денов шаҳрида 30 ёшли фуқаро жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Тошкентда эркак ўз ихтиёри билан ўқотар қурол ва 1600 дан ортиқ ўқ-дориларни топширди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Туркияда қидирувдан яшириниб юрган, жиноий уюшма етакчиси сифатида айбланган шахс халқаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистонга қайтарилди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан 30 килограммдан ортиқ опий ва героин моддаларининг Ўзбекистонга олиб кирилишига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида катта миқдордаги гашиш ҳамда синтетик наркотиклар билан шуғулланган бир нечта шахслар қўлга олинди.
Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи, 1977 йил Навоий вилоятида туғилган аёл Ф.М. ўз яшаш манзилида ноқонуний равишда Фарғона водийсидан олиб келинган катта миқдордаги психотроп моддалар сақлаётгани маълум бўлди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғизистондан салкам 3 килограмм гиёҳванд модда олиб келган икки нафар шахс қўлга олинди. Улар гашиш моддасини 23 минг долларга сотиб олиб, Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлгани аниқланди.