Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафрўз Салоҳиддин қизи АҚШнинг нуфузли Ҳарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинди. У 4 йиллик таълим учун 100 фоизлик грантни қўлга киритди.
Фарғона давлат университети 2025 йилги UI GreenMetric World University Rankings натижаларига кўра, 105 давлатдан иштирок этган 1 745 та олий таълим муассасаси орасида дунё бўйича 327-ўринни эгаллади.
Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал олимпиадаси якунланди.
Ҳукумат қарори билан "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисида"ги низом тасдиқланди.
2026/2027 ўқув йилидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади.
“Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (795-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди.
Рақобат қўмитасига 2024–2025 йиллар давомида нодавлат таълим хизматлари бўйича 1 200 га яқин мурожаат келиб тушган.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Ойбек Каримович Эргашев Наманган давлат техника университети ректори этиб тайинланди.
2025 йилда ўзбекистонлик ўқувчилар қатор хорижий давлатларда ўтказилган энг нуфузли халқаро олимпиадаларда 13 та медаль (2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза)ни қўлга киритди.
Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 миллион доллар миқдоридаги кредитни тасдиқлади. Мазкур маблағлар “EduImkon” дастурини амалга ошириш учун йўналтирилади.