Ўзбекистонда электрон рецептлар тизими ишга туширилгандан кейин рецептур дори воситалари савдосида кескин пасайиш кузатилмади — Datfo Analytics таҳлиллари шуни кўрсатмоқда.
“Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ишчи гуруҳи аҳолини қизиқтираётган саволларга жавобларни тақдим этади.
Сўнгги кунларда электрон рецептлар тизими жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада қўшимча тушунтириш ва аниқлик киритди.
Беморларга дори-дармонларни электрон рецепт асосида бериш тартиби жорий этилди.
Куз-қиш мавсумида қатор кўз касалликлари фаоллашуви кузатилади. Шулардан бири — кўзнинг қичишиши бўлиб, бу симптом турли сабабларга кўра юзага келади.
Йил якунигача Тошкент халқаро аэропорти ва марказий темирйўл вокзалида хориждан қайтганлар учун ОИВга бепул экспресс-тест берувчи тестоматлар ўрнатилади. Ушбу тестерлар ихтиёрий ва бепул.
Адлия вазирлиги Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3715, 2025 йил 29 ноябрь).
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекцияси ташхиси қўйилган қарийб 40 миллион киши яшайди.