Замонамизнинг таниқли адиби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповнинг шундай ажойиб сатрлари бор:
Маънавий янгиланиш йўлидан боряпмиз. Юртимизда халқ орзусини рўёбга чиқариш, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун салмоқли ишлар бошланган. Бунинг учун уйғоқ фикр тарбияси жуда муҳим.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига оид билдирилган конституциявий таклифлардан давлат бошқарувини “давлат – инсон учун” тамойили асосида такомиллаштиришга бўлган интилишни яна бир бор кўриш мумкин.
Айни пайтда тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари сони 3000 тага яқин бўлиб, улар муайян турдаги норматив–ҳуқуқий тамоиллар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқарадиган жиҳатларга ҳам эга.
Олий таълимнинг барча босқичини бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш ва модернизация қилиш борасидаги ишлар, аввало, инсон қадрини улуғлаш, сифатли ва мазмунли таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, шунинг баробарида жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилгани билан аҳамиятли. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатимиз шу мавзуда кечди.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо сифатида тан олинган. Жорий йил мамлакатимиз БМТга аъзо бўлганига 30 йил тўлди. БМТнинг ривожланиш соҳасидаги глобал тармоғи бўлган БМТТД мамлакатимизда самарали фаолият олиб бормоқда. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска хоним билан бугунги кунда нуфузли ташкилот томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган экологик лойиҳалар ҳамда мамлакатимизнинг экологик сиёсати ҳақида суҳбатлашдик.
Дунёдаги ҳар бир мамлакат, ўзининг аҳолиси ва унинг яшаш ҳолати бўйича ишончли маълумотга эга бўлиш мақсадида мунтазам равишда рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиб келади. Кўпчилик давлатларда бу жараён ҳар ўн йилда амалга оширилади. Ўзбекистонда мустақиллика эришилгандан буён илк бор ана шундай амалиётни 2023 йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши белгиланган. Айни пайтда унга ҳозирлик ишлари кенг кўламда давом этяпти.
Мамлакатимизда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2020 йил 31 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Зотан нуфузли хорижий олий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак касбий билим ва малакага эга бўлиш, энг баобрў маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ва ҳатто чет элда амалиёт ўташ имконияти, шунингдек, иқтидорли ва академик муваффақиятга эришган талабалар учун турли грантлар тақдим этилиши, дунёнинг энг машҳур олий таълим муассасалари ва саноат корхоналари билан ҳамкорлик, жаҳон стандартларига мос таълим тизими университетнинг жозибадорлиги ва мақомидан дарак беради.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори Жаннат ИСМОИЛОВА билан айни йиғилишда ўртага ташланган саволлар ва муҳим вазифалар тўғрисида суҳбатлашдик.