"Аббосбек Файзуллаев сўзсиз РПЛдаги топ-10 таликка киради"

    “ЦСКА” клуби бош шифокори Эдуард Безуглов ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.

    Футбол бўйича “ЦСКА” клуби бош шифокори Эдуард Безуглов Россиянинг “Sports.ru” интернет нашрига интервью давомида ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев ҳақида фикр билдирди.

    — Биламизки, “ЦСКА” шартнома имзолашдан олдин барча янги футболчиларни синовдан ўтказади. Бу қандай тестлар?

    — Бу майдон тестлари — спринтдан реактив ва нореактив чаққонлик синовларигача бўлган умумий тестлар. Улар доимо мушакларнинг кучи ва мувозанати учун тестлар билан биргаликда бўлиб ўтади. Агар бирор муҳим оғиш аниқланса, биз маълумотларни аппарат тадқиқот усуллари (МРТ, МСCТ) ва клиник аломатлар натижалари билан таққослаймиз.

    — Файзуллаев дарҳол асосий таркиб футболчисига айланди ва ҳозир РПЛда ёрқин ўйин намойиш этмоқда. Унинг тестларидаги натижалар қандай эди?

    — Аббос биз тестларини “ВЭБ Арена”да ўтказган “ЦСКА” тарихидаги илк футболчи. Бунга қадар синовлар “Октябрь” стадионида ўтказиларди.

    Файзуллаевнинг натижалари жуда зўр бўлган ва у сўзсиз РПЛдаги топ-10 таликка киради. Унинг тезлиги жойида, бу борада Аббос энг яхши россиялик ёш футболчилар билан бемалол рақобат қила олади. Қолаверса, Аббос жуда чидамли. “ЦСКА” сўнгги 2-3 йил ичида бундай чидамли футболчилар кўплаб етишиб чиққанди, жумладан, Кирилл Глебов ва Эгор Ушаков.

    Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates