Юқоричирчиқ туманида табиатга 6 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Ҳужжатлар Бош прокуратурада

    Иккита юк машинаси ҳамда экскаватор жарима майдонига жойлаштирилди.

    Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

    Рейд давомида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситалари ёрдамида шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетилаётганлиги аниқланди.

    Суриштирув давомида қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари О. К. томонидан қаздирилганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, ҳайдовчилар ва МЧЖ раҳбаридан тушунтириш хатлари олинди. Шунингдек, иккита юк машинаси ҳамда экскаватор жарима майдонига жойлаштирилди.

    Шағал маҳсулоти қазилган жойда олиб борилган ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилди. Ҳолат натижасида Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 18-моддаси ҳамда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилган.

    Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида тегишли ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates