Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!
Барчамизга инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фанидан сабоқ берадиган Наврўзи олам бизни табиат фарзанди бўлиб, ватан тупроғини, она заминдаги ҳар бир гиёҳни, кўзимизга тўтиё қилиб яшашга ўргатади. Бу табаррук байрамда барчамиз тинчлик ва осойишталик нақадар бебаҳо неъмат эканини, унинг қадр-қиммати ва аҳамиятини янада чуқурроқ англаймиз.