Эртага, 23 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча «метан заправкалар» одатдаги режимда фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди.
Ўзбекистонда электрон рецептлар тизими ишга туширилгандан кейин рецептур дори воситалари савдосида кескин пасайиш кузатилмади — Datfo Analytics таҳлиллари шуни кўрсатмоқда.
Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида халқаро ҳамкорлик доирасида STEM таълими, тадбиркорлик ва таълимда сунъий интеллект мавзуларига бағишланган ўқув семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди.
Қашқадарё вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган 134 нафар талаба хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун контракт тўловлари давлат томонидан қоплаб берилмоқда.
Жорий йилнинг январ–ноябрь ойларида солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган 3 305 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилиб, 12,1 трлн сўмлик солиқ суммаси аниқланди.
Самарқанд вилоятида деҳқон хўжаликларига нисбатан ер солиғини ҳисоблашда йўл қўйилган хатоликлар бартараф этилиб, 465,6 миллион сўм ортиқча солиқ бекор қилинди.
Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индекси (AI Readiness Index)да сўнгги йилларда барқарор ўсишни намойиш этмоқда.
Таиланд ва Камбоджа 24 декабрь куни чегарадаги можаро зонасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда Таиланд ташқи ишлар вазири Сихасак Пхуангкеткеу маълум қилди.