Туманнинг “Камарсада” МФЙда жойлашган фуқаро Р.Қ. га қарашли умумий овқатланиш масканида хатлов ўтказилганда, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз табиий газ тармоғига эскирган ҳисоблагич орқали уланган ҳолда “зангори ёқилғи”дан фойдаланаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан 1 миллиард 990 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Мазкур тумандаги яна бир умумий овқатланиш масканида худди шундай ноқонуний ҳолат қайд этилди. Фуқаро Б.А. га тегишли масканда таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан табиий газдан фойдаланиб келинаётган маълум бўлди. Истеъмолчи томонидан 3 миллиард 390 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилади.