Чусовитина 13,516 балл тўплаган. Иккинчи ўринни 30 ёшли словениялик Тея Белак (13,366) эгаллади, учинчи ўринни унинг ҳамюрти 31 ёшли Тяс Киселеф (13,283) эгаллади.
Чусовитина спорт гимнастикасининг ноёб вакили ҳисобланади. У саккизта ёзги Олимпиадада (1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016, 2020) иштирок этган.
Аввалроқ Чусовитина 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилишини айтганди. У жароҳати туфайли Париж ўйинларига чиқа олмади.