У Россияда бунёд этилаётган Миллий гелиогеофизика мажмуасининг энг мураккаб ва қиммат асбобига айланади. Шанба куни келажак телескопининг тамал тоши қўйилди.
“Телескопни лойиҳалаш ишлари ўтган йили якунланди. Биз Главгосэкспертизадан ижобий хулоса ва қурилишга рухсат олдик. Ва бу йил Россия Федерацияси ҳукумати ноёб илмий асбоб – қуёш телескопини қуришни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди”, деди Қуёш-ер физикаси институти директорининг биринчи ўринбосари Сергей Олемской.
Унинг сўзларига кўра, телескоп Евроосиёдаги энг йирик телескоп бўлади, 2023 йилда иш қурилиш майдончасини тайёрлаш билан чекланади, 2024 йил бошидан айрим турдаги ишлар учун субпудратчилар жалб қилинади.
Объект Қуёш-ер физикаси институти Саян қуёш расадхонаси ҳудудида, Бурятиянинг Монди қишлоғи яқинида қурилади. Асбобнинг нархи тахминан 36 миллиард рублни ташкил этади ва уни ишга тушириш 2030 йилга мўлжалланган.
Телескоп олимларга кичик диаметрли телескоплар ва орбитадаги обсерваториялар ўргана олмайдиган фотосферанинг нозик тузилишини тадқиқ этишга йўл очади. Шунингдек, у спектрал таҳлилларни ўтказиш ва магнит майдонлар ва материя ҳаракати ҳақида ноёб маълумотларни олиш, қуёш чақнашлари ва Қуёшдаги бошқа ҳодисаларнинг сабабларини ўрганиш имконини беради, деб хабар беради mir24.tv.