Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 23 июль куни таъмирлаш ишлари туфайли Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Миробод тумани (соат 10:00 дан 15:00 гача) Улгуржи истеъмолчилари сони: 3 та
Янгиҳаёт тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача) Аҳоли истеъмолчилари сони: "Гулзор" ва "Жалоир" МФЙларидаги 265 та ерли хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 2 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди, — дейилади хабарда.