Таиланд билан чегарадаги можаро туфайли Камбоджада ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди
Таиланд билан чегарадаги можарода Камбоджа тинч аҳолиси орасида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди, 400 мингдан ортиқ одам уйларини тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар берди Камбоджа Ахборот вазирлиги.