Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.A. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун МЖтКнинг 183 моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.
Шу йилнинг 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига асосан З.A. га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.