Наманган вилояти ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

    Шу йилнинг 22 июль куни Наманган вилояти ҳокими чет элда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар, мигрантлар билан видеомулоқот ўтказди.

    Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

    Вилоят касаба уюшмалари Кенгаши биносида бўлиб ўтган тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари, хориждаги ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.

    Видеомулоқотда вилоят ҳокими Наманганда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, йил бошида хорижда юрган наманганлик мигрантлар сони 117 мингни ташкил этгани, олиб борилган амалий ишлар натижасида ҳозирда улар сони 64 минг нафар қолгани, йил охиригача яна 14 минг нафар кам даромадли мигрантларни юртга қайтариш чоралари кўрилаётгани ҳақида сўз юритди.

    Шундан сўнг айни вақтда хорижда бўлган 100 га яқин ёшлар билан онлайн мулоқотга киришилди.

    Вилоят раҳбари чет элдаги ёшларнинг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берди.

    Эътиборлиси, вилоят ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Наманганга қайтиш истагини билдирдилар. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.

    Бугунги кунда АҚШ, Англиядаги олий ўқув юртларида АйТи соҳасида таҳсил олаётган ёшлар ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

    Мулоқотда иштирок этган ота-оналар ва ёшлар вакиллари кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор қилди.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates