Фақат тоғли ҳудудларда баъзи жойларда маҳаллий хусуситга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41 даражагача бўлади.
Чоршанба кунидан ва иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат 2-3 даражага кўтарилиши кутилмоқда, кундуз кунлари ҳаво 38-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача исийди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Пойтахтимизда: 22-25 июлда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳарорат 36-38 даража бўлади, сўнг иш ҳафтасининг охиригача 39-41даражагача аста-секин кўтарилади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.