Маросимда Туризм қўмитаси, Centrum Air, Centrum Holidays, Easybooking компаниялари вакиллари, ОАВ ҳамда рейс йўловчилари иштирок этдилар.
Илк рейслар ҳафтада бир марта, фақат якшанба кунлари амалга оширилади. Йўловчилар 190 та эконом-класс ва 12 та бизнес-класс ўриндиғига эга бўлган 321 neo самолётида ўз манзиллари томон етказилади, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Centrum Air — Ўзбекистонда йўловчи ва юк авиаташувларига ихтисослашган хусусий авиакомпания. У 2023 йил республика аҳолиси учун парвозлар сифатини яхшилашга қаратилган ҳукумат ташаббуси доирасида ташкил этилган. Centrum Air 2024 йил март ойидан бошлаб Батуми, Доҳа, Дубай, Тбилиси, Санкт-Петербург, Самарқанд, Урганч, Тошкент шаҳарларига доимий парвозларни амалга ошириб келяпти.