Бугун аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

    Мамлакатимизда 6 март 2023 1037

    Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 6 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

    Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 9-11, кундузи 17-19 даража илиқ бўлади.

    Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлар бўлиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

    Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Навоий вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

    Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи туманларда қум бўронлари бўлиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

    Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғли туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

    Муҳим ҳодисалар

    5-10 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғли жойларда (ёмғир, қор) ёғади, 5-6 ва 8-10 март кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

    5-10 март кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим жойларда қум бўронлари бўлиши мумкин. 5-7 март кунлари Жиззах, Навоий вилоятларида, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё вилоятида шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.

    Кутилаётган ёмғирлар сабабли, 5-6 ва 8-10 март кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

    5-10 март кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates