“Чиқиндиларни оммавий йиғиш” умуммиллий ҳаракати ташкил этилади

    Яшил сайёра 2 июн 2023 640

    Мактабларнинг Миллий ўқув дастурига “экосоат” дарслари киритилади. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, 2024 йил 1 январдан давлат ўрмон фонди участкалари фақат “E-auksion” платформаси орқали ижарага берилади.

    2023 йил 1 июлдан чиқинди полигонларини хусусийлаштириш тақиқланади.

    2023 йил 1 декабрдан қуйидаги ерларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади:

    • Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;
    • “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

    “Ўзбекистон туризм магистрали” туризм транспорт коридорининг чўл ва саҳро қисмида қуёш электр станцияларини қурган ҳолда биринчи 50 та электромобилларни тез қувватлантириш станцияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 млн сўм субсидия сифатида ажратилади.

    2023 йил 1 июлдан “Чиқиндиларни оммавий йиғиш” (ЎзПлоггинг) умуммиллий ҳаракати ташкил этилади.

    Шунингдек, фармонга кўра:

    • “Табиатга меҳр” инновацион ва интеллектуал лойиҳалар танлови ўтказилади;
    • “Табиат мадҳияси” (мусиқа ва матни) учун танлов эълон қилинади;
    • “Ёш экологлар” ҳаракати кўкрак нишони таъсис этилади;
    • мактабларнинг Миллий ўқув дастурига “экосоат” дарслари киритилади.

    2024 йил 1 январдан Нукус шаҳрида:

    • ичимлик сувидан фойдаланиш бўйича кўп қаватли уйлар ўртасида “Тежамкор уй” ва “Тежамкор хонадон” рейтинг тизими ишга туширилади;
    • йил якунига кўра, энг кам сув ишлатган 20 та хонадон ҳамда хонадонларининг 50 фоизидан ортиғи белгиланган меъёрлардан кам сув ишлатган 20 та кўп қаватли уйлар рағбатлантирилади;
    • ғолиб хонадон ва уйларга қуёш панеллари ёки уй атрофини ёритиш мосламалари бепул ўрнатиб берилади.

    Мазкур тажриба 2025 йилдан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида ҳам жорий қилинади.

    Фармонга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ташкил этилди.

    2023 йил 1 июлгача Республикада ташкил этиладиган экологик акциялар махсус платформаси ишга туширилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates