Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқди.
Маълумотга кўра, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Шанба куни чўл ҳудудларда ва республика жанубида, якшанба куни Ўзбекистоннинг марказий ҳудудлари бўйича кундузиги ҳарорат +32…+34 даражага етади.
20–21 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23…+28 даража атрофида бўлади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади.
Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +26 даража, шанба куни +28…+30 даража, якшанба куни +32…+34 даража атрофида бўлади.








