баннер
14 мар 2025
02:53

    Дам олиш кунлари ёмғир ёғиб қорга айланиши мумкин

    "Ўзгидромет" агентлиги 8-9 февраль кунлари Республикамизда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    Агентликка кўра, бугун Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундуз кунлари ҳаво 13-18 даража илиққача исийди. Фақат республика шимолида ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқдан юқори бўлмайди.

    Эртага Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво кириб келиши бошланади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

    Хоразм вилоятида ва чўл ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати юқори бўлиши сақланиб туради, фақат республика шимолида ҳарорат 3 даража совуқ-2 даража илиққача пасаяди.

    Якшанба куни республиканинг кўпчилик вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиққача пасаяди, шимолда 3 даража совуқ-2 даража илиқ атрофида бўлди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

    Тошкентда: бугун ёғингарчилик кутилмайди, шанба куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан 2-6 даража илиқ, кундуз кунлари 7-8 февралда13-16 даража илиқ, 9 февралда 8-10 даража илиқ бўлади.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech