Физикага доир инновацион лойиҳалар учун 500 млрд сўм ажратилади

    Рақамлаштириш 9 январ 2021 1721

    Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров маълум қилди:

    «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини кенг кўламда амалга ошириш, иқтисодий тармоқларда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш — барқарор иқтисодий ўсишнинг устувор йўналиши этиб белгиланди.

    Хусусан, «Электрон суд», «Ижтимоий нафақаларнинг электрон реестри», «Электрон поликлиника», «Электрон таълим» каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, яна 1500 та мактабни «Электрон кундалик» тизимига улаш кўзда тутилган.

    Яна бир муҳим масала — фермерлар, кластерлар, қишлоқ хўжалиги мажмуалари ходимлари учун 28 та дастурий таъминот ишлаб чиқишни ўз ичига олган «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ҳамда 50 000 кв. км. дан зиёд қишлоқ хўжалиги майдонларини спутник таҳлилини ўтказишдир.

    Маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, 9000 та маҳаллани интернет тармоғига улаш ва «Маҳалла ягона ахборот соҳаси»ни яратиш кўзда тутилган.

    Тошкент шаҳрида Талабалар шаҳарчасида талабалар ва ёш олимлар учун «Олий ўқув юртлариаро ва инновацион илмий маркази» очилади.

    Жорий йилда биринчи марта мутахассислар ва уларнинг стартап лойиҳалари учун давлат бюджетидан 50 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

    Илм-фанни, жумладан физикани ривожлантириш мақсадида илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун 500 млрд сўм ажратилиши режалаштирилмоқда».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates